Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи вакили ИИВ Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Илҳом Назаров томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Иқлим ўзгаришига мослашиш ва Орол денгизи ҳавзаси учун оқибатларини юмшатиш дастури” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ва 2021 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида тузилган грант маблағлари ажратилиши тўғрисидаги “Молиявий келишув” ўрнатилган.
Ҳусусан, Жаҳон банки томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобига Янгиариқ туманида яшовчи 24 нафар ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилаларга деҳқончилик билан шуғулланишлари, бандлигини таъминлаш ва даромад топишлари учун мотокультиваторларлар етказиб берилди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ маҳаллаларда еттилик фаолияти ҳамда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.