<

Янгилик ҳақида батафсил

Футбол бўйича мусобақа ўтказилди
June 25, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

      Спорт тадбирида тингловчилар 6 жамоага тақсимланиб, соҳавий йўналишлар бўйича иштирок этдилар.

    Мусобақада фахрли 1-ўрини “Махсус операцияларини амалга ошириш фаолияти” йўналишининг “Қалқонлар” жамоаси тингловчилари, 2-ўрини “Йўл-патруль фаолияти” йўналишининг “Лочинлар” жамоаси тингловчилари, 3-ўрини “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишининг “Жасорат” жамоаси тингловчилари мусобақада ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати