<

Янгилик ҳақида батафсил

Навбатдаги битирув
June 22, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курслари ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “подполковник” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси якунланди.

         Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.

    Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.

   Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар  бугунги сертификат ва оладиган навбатдаги “подполковник” махсус унвон катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида ўрганганлари хизмат фаолиятини ташкил этишда ўз самарасини беришини таъкидладилар.

 

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти

Матбуот хизмат