<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар билан амалий машғулот ўтказилди
June 21, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни, шунингдек жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаш ва ички ишлар органларига олиб бориш жараёнида юзага келадиган муаммоли вазиятлар” номли мавзу бўйича амалий машғулот ўтказилди.

     Машғулот давомида тингловчиларга хизмат фаолиятида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ва  жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахслар билан ўзаро мулоқот ўрнатиш, уларни ушлаш ва ички ишлар органларига олиб боришда энг аввало, ходимларнинг муомала маданияти, психоэмоционал руҳий барқарорлигини сақлай билиши, мураккаб шароитларда тезкор қарорлар қабул қилишлари, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қуролни қўллаш тартиблари мазкур институтнинг Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник З,М.Алиева, Махсус касбий фанлар цикли катта ўқитувчиси, подполковник Б.Б.Турғунбоев ва Жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчиси катта лейтенант Б.Х.Бурхоновлар томонидан амалий машғулот мастер класс тарзида ўтказилди.

     Малакали ўқитувчилар томонидан тингловчиларга мавзуга оид сунъий муаммоли вазиятлар яратилди ва гуруҳлар ўртасида ўйналган вазиятларга қонуний ечим топиш масаласи, уларнинг хато ва камчиликлари муҳокама қилинди. Келгусида хизмати давомида бу каби вазиятларда тўғри ҳамда ҳуқуқий асосларга риоя қилган ҳолда фаолият олиб боришлари тушунтирилди.

     Машғулот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоблар олди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати