<

Янгилик ҳақида батафсил

Ғолиб ва совриндорлар тингловчилар тақдирланди
June 21, 2024

    Бухоро шаҳрида спортнинг “Combat jiu-jitsu” тури бўйича катталар ўртасида “Осиё чемпионати” бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари Республика терма жамоаси сафида иштирок этди.  60 кг вазн тоифасида сафдор М.Ғайбуллаев биринчи ўринни эгаллаб, “олтин” медални,  80 кг вазн тоифасида сафдор О.Жабборовлар биринчи ўринни эгаллаб, “олтин” медални,  85 кг вазн тоифасида сафдор Б.Давлатбоев учинчи ўринни эгаллаб, “бронза” медални,  80 кг вазн тоифасида сафдор Х.Эргашовлар учинчи ўринни эгаллаб, “бронза” медални,  мутлоқ  вазнда тоифасида сафдор О.Жабборов иккинчи ўринни эгаллаб, “кумуш” медални қўлга киритди.

         Барча ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси сафида халқаро ва жаҳон миқиёсида ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

     Институт бошлиғининг буйруғига асосан ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати