Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 22 сентябрдаги “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ҳамда Малака ошириш институтининг тегишли буйруқ ва фармойишларига кўра шахсий таркибнинг жисмоний фаоллиги, жанговар шайлиги ва маҳоратларини ўрганиш мақсадида сохавий-хизмат ходимларидан жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар қабул қилинди.
Ички ишлар органлари шахмий таркиби томонидан тўсинда тортилиш, 100 метр ва 3 км масофага югуриш ҳамда қўл жангги машқларини бажариш маҳоратлари синовдан ўтказилди.
Шунингдек, ходимларнинг жанговар тайёргарлиги бўйича «Калашников» автомати ва «Макаров» пистолетларидан ўқ отиш, қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича якуний синов машғулотлари ташкил қилиниб, ходимларнинг жанговар тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Бундан кўзланган мақсад, шахсий таркибни жисмонан чиниқтириш, уларни махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш, жанговар ва ўз ихтисослигига оид бошқа вазифаларни бажаришда зарур бўладиган жисмоний сифатларни талаб даражасида сақлаш, машғулотларда ўргатилган машқларни қўллашга оид кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати