Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Корея миллий полиция тизимида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги илғор тажрибаларини ўрганиб қайтишди.
Институтнинг мазкур профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкасбларига Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясининг фаолияти, ўқув жараёнлари, кадрлаш тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги чора-тадбирларига бағишланган дастлабки тренинг машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур тренинг машғулотида Корея Марказий Полиция Академияси ўқув амалиётлари ситуацион-симуляция маркази доирасида амалга оширилаётганлиги, у ерда ходимлар марказий бошқарув хизмати (“112” тизими) фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига полиция ходимларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти бўйича батафсил маълумотлар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати