Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ишчи гуруҳ таркибида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг таржибали профессор-ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Маълумки, сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари учун қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мамлакатимиз тадбиркорлари учун кенг шароитлар яратиш ва фаолиятини янада ривожлантиришга имкониятлар эшигини очиб берди, десак муболаға бўлмайди. Бу эса, тадбиркорлар томонидан рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш орқали ўз даромадларини оширишга замин яратмоқда.
Хусусан, Тўрткўл туманидаги “Premium Golden-Grain-Products" МЧЖ корхонаси экспортбоп ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мамлакатимизда етакчи ўринларда келаётган корхоналардан бири, десак муболаға бўлмайди.
Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турган Президент Администрацияси ишчи гуруҳ вакили ИИВ Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси доценти, подполковник Сапарбой Алламберганов ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Корхонада – кунига 60 тоннагача ун ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлиб, унда 40 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан бандлиги таъминланган.
Масъуллар корхонада ишлаб турган замонавий техникалар ва ишчи – хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Ишчи гуруҳ Тўрткўл туманидаги драйвер соҳасида шиша маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Тўрткул шиша идишлари” МЧЖ бўлмиш йирик корхона фаолияти билан танишди.
2019 йилда ишга туширилган ушбу корхона бугунги кунда шиша маҳсулотлари билан нафақат маҳаллий аҳоли эҳтиёжини қондириш билан бирга, хорижий давлатларга ҳам маҳсулотларни экспорт қилиб келмоқда.
Мазкур корхонада 160 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан бандлиги таъминланган.
Ташриф сўнгида, ишчи гуруҳ аъзолари корхонанинг масъул ходимлари томонидан илгари сурилган таклиф ва тавсиялари ўрганилди.
Шунингдек, Президент Администрацияси ҳузуридаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Тўрткўл туманидаги “Мустақиллик” маҳалласидаги хонадонларда бўлди.
Бунда ишчи гуруҳ тегишли масъуллар билан биргаликда маҳалладаги хонадонларда бўлиб, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Фуқароларни бугунги кунда қийнаб келаётган масалалар ва муаммолар тўғрисида суҳбатлашилди.