Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари ўртасида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида спортнинг “Шахмат” ва “Шашка” турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз беллашувларнинг “Шахмат” спорт тури йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни 5-гуруҳ тингловчиси Абдумалик Аббосов, 2-ўринни 7-гуруҳ тингловчиси Ислом Шеров, 3-ўринни 8-гуруҳ тингловчиси Зиядулло Нодировлар қўлга киритди.
“Шашка” спорт тури йўналиши бўйича фахрли 1-ўрин 5-гуруҳ тингловчиси Ойбек Хуррамовга, 2-ўрин 3-гуруҳ тингловчиси Исломжон Маъруфжоновга ва 3-ўрин 6-гуруҳ тингловчиси Исломжон Усмоновларга насиб қилди.
Махсус касбий тайёргарлик факультет қизлари орасида “Шашка” спорт тури йўналиши бўйича 1-ўринни 3-гуруҳ тингловчиси Шодияхон Хамраева, 2-ўринни 3-гуруҳ тингловчиси Шахзода Бахриддинова, 3-ўринни 4-гуруҳ тингловчиси Айнура Ергалиевалар эгалладилар.
Ғолиб бўлган тингловчиларга Институт бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати