<

Янгилик ҳақида батафсил

Назарий ва амалий аҳамият касб этган машғулот
June 18, 2024

        Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус касбий фанлар кафедраси  бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, профессор, подполковник  Ф.Ф.Хатамов томонидан 1 жуфтликда Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг  ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун малака ошириш ўқув курсининг тингловчилари билан “Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш, ўтказиш ҳамда хизмат текширувларининг ягона ҳисобини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари” номли мавзу бўйича маъруза машғулоти ўтказилди.

          Машғулот давомида ушбу мавзуни долзарблиги, аҳамияти тушунтирилиб, амалиёт билан боғлаган ҳолда кенг кўламли маълумотлар етказилди. Ўқув машғулоти давомида тингловчилар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

ИИВ Малака ошириш институти  Матбуот хизмати