<

Янгилик ҳақида батафсил

Назарий ва амалий билимлар уйғунлиги-самарадорлик омили
June 18, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Ахборот технологиялари цикли ҳамда Тошкент шахар ИИББ АТСЖККБ Киберхавфсизлик бўлими ва Тошкент шахар ИИББ АТСЖККБ ЭМТТКККБ тезкор ходимлари томонидан “Ички ишлар органлари бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси” ва “Ички ишлар органлари сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув курси”ларида  бинар машғулотлар ўтказилди.

     Ички ишлар органларида ахборот тизимлари ва уларнинг имкониятлари, суньий интеллектни ўрни, ижтимоий тармоқлар орқали содир этилаётган фирибгарликлар, ахборот хуружлари, киберхавфсизликни таьминлаш, кибержиноятлар турлари, унинг жамиятга етказаётган зарарлари, криптовалюта бўйича содир этилган ҳолатлр юзасидан маьлумотлар берилди.

      Тингловчилар ўзларининг қизиқтирилган саволларга батафсил жавоб олдилар.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати