<

Янгилик ҳақида батафсил

Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида навбатдаги тренинг ўтказилмоқда
June 18, 2024

      Айни кунларда Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида навбатдаги тренинг ўтказилмоқда.

       Мазкур кўзланган мақсад Корея аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасида илғор тажрибаларини ўрганишга қаратилган.

    Тренинг дастурига мувофиқ, Корея полицияси ҳақида тушунча, Зўравонликдан жабр кўрганлар билан суҳбат олиб бориш усуллари, Жинсий зўравонликдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, Аёлларга нисбатан содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш бўйича дастлабки чоралар, CPTED (Атроф-муҳитни лойиҳалаш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш) тизими ёрдамида жиноятларни олдини олиш, Кореяда болаларнинг жинсий эксплуатацияси (жинсий жиноятларни олдини олиш) ҳамда Кореяда вояга этмаганлар жинояти ва мактаб полицияси ходимлари мавзуларида машғулотлар олиб борилмоқда.

      Шунингдек, “Кунгабоқар маркази” (Жинсий зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш маркази), CPTED (Атроф-муҳитни лойиҳалаш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш) тизими бўйича ташкил этилган кўчалар, Корея ёшлар полицияси академияси  ҳамда Марказий полиция академиясига амалий ташрифлар амалга оширилади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати