Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли катта ўқитувчиси, подполковник Алижонов Азизжон Турсуналиевич ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий тадқиқот ишларидаги кўп йиллик меҳнати, илмий фаолияти ва жамоада самарали меҳнатини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан “Доцент” илмий унвони берилди. Шу муносабат билан институтнинг навбатдаги Маънавият ва маърифат дарсида институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов томонидан Алижонов Азизжон Турсуналиевичга доцентлик дипломи топширилди ва Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширишдаги келгуси ишларида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилади.
Институт матбуот хизмати