Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича 270 нафардан зиёд ходим навбатдаги “майор” махсус унвонини олиш учун малака ошириш ўқув курслари якунланди.
Ўқув машғулотлари ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.
Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти