<

Янгилик ҳақида батафсил

Амалий машғулотлар давомида профилактика инспекторларининг олган билим ва кўникмалари мустаҳкамланди
June 15, 2024

         Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2023  йил  20  январь кунидаги “Ички  ишлар  органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш  бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари асосида Ички ишлар Вазирлиги Малака ошириш институтида умумий ва махсус модуллар бўйича анъанавий шаклда узлуксиз ўқитишни ташкил этиш ва “Фуқаролар билан ишлаш модули”да профилактика инспекторларининг хизмат жараёнида фуқаролар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар бўйича амалий дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

      Профилактика инспекторларининг фуқаролар билан бўлган турли зиддиятли вазиятларда, мулоқат жараёнида, уларнинг муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва қонуний ечимини топишда институтнинг малакали профессор ўқитувчилар томонидан тушунтирилмоқда.

     Жумладан, Институт Махсус касбий фанлар цикли ўқитувчиси, подполковник Баҳром Турғунбоев томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида малака ошираётган тингловчилар билан амалий машғулотлар олиб борди. Машғулотда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси: Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш  билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни билан ишлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 191-модда: Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ходимлар ўзлари амалий кўрсатиб берилди.

      Амалий машғулотлар давомида тингловчилар олган билимларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар. Улар билан ўтказилган машғулот  якунлари, самарадорлиги, ютуқ ва камчиликлари ўзаро муҳокама қилинди. Мазкур машғулот давомида модуль тингловчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати