Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан келган ходимлар навбатдаги «подполковник» махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курси йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотлар Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда ҳозирги замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб бориляпти.
Жумладан, институт юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, доцент подполковник Ҳожиакбар Баҳромов томонидан
«ИИО биноларида сўровхоналарни ташкил этиш ва назорат қилишда масъул раҳбарларнинг вазифалари» мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда ИИОга олиб келинган шахслар билан процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни амалга оширишга оид умумий талаблар, сўровхоналар фаолиятини ташкил этиш, фойдаланиш ва назорат қилиш борасида ИИО масъул ходимларининг вазифалари, мажбуриятлари бўйича йўриқномада белгиланган талаблар кўриб чиқилди.
Шунингдек, тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнь кунидаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда 2025 йил 1 январдан бошлаб қонунчилигимизга киритиладиган ўзгаришлар ҳақида зарур маълумотлар берилди.
Машғулот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати