Унда Сингапур Республикаси Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, Раҳбар кадрларни тайёрлаш департаменти директори Франческо Манчини турли томондан берилган саволларга батафсил жавоб берди.
Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган "Марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви органлари учун раҳбар кадрлар тайёрлашнинг Сингапур тажрибаси" мавзусидаги давра суҳбати мазкур давлат тажрибани ўрганишда, уни бошқа мамлакатларда қўлланишини муҳокама қилиш ва юртимизда бошқарув тизимини ривожлантириш бўйича янгидан - янги таклифларни ўртага чиқарди.
Тадбирни Ўзбекистон - Сингапур раҳбар кадрларни тайёрлаш қўшма таълим маркази директори Жамолиддин Исмаилов кириш сўзи билан очиб берди.
Унда вазирлик ва идора раҳбарлари ва ходимлари, ҳамда Академия профессор- ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Давлат бошқаруви академияси