Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича Патруль-пост хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлашда юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуси юзасидан амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковник Н.О.Одилов ва подполковник Г.С.Рўзиевалар томонидан амалий машғулотлари ўтказилди.
Машғулотда тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳодиса жойини сақланишини таъминлаш жараёнида, ППХ ходимларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари, тезкор тергов гуруҳи етиб келгунга қадар амалга оширадиган қонуний ҳаракатлари босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати