Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича Патруль-пост хизмати йўналишида таҳсил олаётган тингловчилар билан “Патруль-пост хизмати ходимлари томонидан вояга етмаган шахслар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар” мавзуси юзасидан амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида институт Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковник Н.О.Одилов ва подполковник Г.С.Рўзиевалар томонидан амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотда тингловчилар билан ППХ ходимлари хизмат фаолияти давомида вояга етмаган шахс билан мулоқот жараёни, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келиш ва жойлаштириш тартиби босқичма-босқич тушунтирилиб, тингловчиларда назарий ва амалий билим ва кўникмалар шакллантирилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати