<

Янгилик ҳақида батафсил

Профессор-ўқитувчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди
June 8, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида хизмат қилаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг фарзандларига олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсияномалар топширилди.

      Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда Институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, тингловчилар, ота-оналар, ходимларнинг фарзандлари иштирок этди.

       Тадбирда Институт бошлиғи, т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов,  сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилётганлигини, бугун ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтаёган тадбир ҳам бунинг исботи эканлигини таъкидлаб, ходимларнинг фарзандларига келажак йўлларида омадлар тилади. Институтда хизмат қилаётган 9 нафар ходимнинг фарзандларига Ички ишлар Вазирлиги томонидан таъсис этилган имтиёзли квота асосидаги тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

     Сўзга чиққан ота-оналар ва фарзандлар бундай имкониятдан фойдаланиб, Ватанимиз ишончини оқлашни мақсад қилганликларини билдирдилар.

 


ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати