Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, мақсадли ситуацион-иммитацион полигонларни яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан “Future invest group” МЧЖ томонидан биринчи босқич қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугун Институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур таълим муассасасида биринчи босқич қурилиш ишлари амалга ошириляпти, ёпиқ спорт мажмуаси, симуляция ва модуляция маркази, мини футбол, баскетбол, волейбол майдонлари, воркоут иншоотлари қурилмоқда. Институт раҳбари қурувчилар билан суҳбатлашиб, қурилишда сифатини янада яхшилаш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати