Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича малака ошириш ўқув курси ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун, “подполковник”, “майор” махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курслари ҳамда сафдор ва сержант ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлов бўйича навбатдаги ўқув курслари тингловчилари учун китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Китоблар ярмаркасида тингловчилар ўзлари ва фарзандлари учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, болалар адабиёти ва турли жанрларда чоп этилган китобларни харид қилдилар.
Мафтуна Узоқова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати амалиётчиси.