Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) Ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ўқув курсларига жалб қилинган ходимларга назарий билимларни амалиёт билан боғлаш мақсадида катта ўқитувчилар, подполковниклар Ф.Ш.Хидиров ва З.М.Алиевалар маъсуллигида Тошкент шаҳар ИИББ Ягона тезкор бошқарув марказига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ходимларга марказ фаолияти, у ердаги шарт-шароитлар, замонавий ускуналар, шаҳар ҳудудидининг турар ва нотурар жойларига ўрнатилаган видеокузатув камералари ва “Геоинформацион электрон харита” дастурлари ёрдамида жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ички ишар органлари ходимларини онлайн кузатиш, уларни вазиятга қараб йўналтириш, “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла” тизимларини таъминлашда ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаш ҳамда жиноятларни тезкор фош этишдаги кенг имкониятлари ушбу марказнинг малакали ходимлари томонидан яқиндан таништирилди.
Ташриф давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди, жумладан, марказдаги автоматлаширилган дастурлар, маълумотларни тезкор режимда олиш, қайта ишлаш, узатиш ҳамда қидирувда бўлган автотранспорт воситалари, жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни ушлашдаги қатор қулайликлар ходимларда жуда катта таассурот қолдирди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати