<

Янгилик ҳақида батафсил

Махсус малака ошириш курси ўтказилмоқда
June 8, 2024

     Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида  кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан келган ходимлар “подполковник” махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш курси  йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилмоқда.

        Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб бориляпти. Жумладан, институт  махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Жасур Кенжаев томонидан  “ИИОда хизматни ўташ тартибининг ўзига хос хусусиятлари. ИИО ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодексида белгиланган  вазифалар” мавзусида ўқув машғулоти олиб борилди. Машғулот давомийлигида ички ишлар органлари ходимларига хизмат вазифасини ўташ чоғида  амал қилиши керак бўлган мажбуриятлари, одоб-ахлоқ қоидалари меъёрларига амал қилиш бўйича йўриқномалар берилди.          Шунингдек,  малака оширишни ўтаётган тингловчиларнинг маънавий-маърифий салоҳияти, ҳамда сўнгги йилларда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

      Мафтуна Узоқова,  

                                      ЎзДЖТУ талабаси,

                                                                        ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати амалиётчиси.