<

Янгилик ҳақида батафсил

Профилактика инспекторларининг билим савияси янада мустаҳкамланмоқда
June 7, 2024

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадирларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг айрим ходимларини касбий билим ва кўникмаларини янада оширишга оид қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курсида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети, Махсус фанлар цикли ўқитувчиси, майор Ш.М.Убайдуллаев томонидан ўқув машғулотлар олиб борилмоқда.

   Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, осойишталикни таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган машғулотларга белгиланган режага асосан Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган барча профилактика инспектори жалб қилиняпти.

     Машғулотларда профилактика инспекторларига қонунчиликдаги ўзгаришлар, жамоат тартибини сақлаш тизимидаги ислоҳотлар мазмунига доир маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари, ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлашга доир зарур тавсиялар ҳам етказилмоқда.

   Шунингдек, профилактика инспекторлари томонидан маъмурий баённомаларни расмийлаштириш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида "хонадонбай" ва "фуқаробай" усулда иш ташкил қилиш, шунингдек, жиноят муҳокамаларини ташкиллаштириш масалалари бўйича ҳам ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.

       Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган машғулотларда профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоблар олдилар.

          Бу каби ўқув машғулотлар давом эттирилмоқда.

Мафтуна Узоқова

ЎзДЖТУ талабаси,

                                                                                       ИИВ Малака ошириш институти амалиётчиси