<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчиларга “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди
June 5, 2024

     Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун, “подполковник” ва “майор”  махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курслари тингловчилари билан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси таълим муассасалари бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, подполковник О.С.Бозоров томонидан йўриқнома ўтказилди.

   Йўриқномада Институт тингловчи ходимлари ўртасида қонун бузилишига йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталди.  Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” фильми намойиш этилди.

     Тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати