<

Янгилик ҳақида батафсил

Тингловчилар Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида
June 5, 2024

     Театр ҳар бир даврда, ҳаётий сабоқлар берувчи жонли восита ҳисобланган. Инсон маънавияти юксалишида ҳам унинг ўрни бўлакчадир.

         Яқинда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Қўчқор Норбоқил асари асосида саҳналаштирилган “Осмон ҳаммани эшитади” спектакль премьераси бўлиб ўтди.

         Спекталь премьераси томошабинлар ва Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда тингловчилар эътиборига ҳавола этилди.

        Давомий олқишлар билан қарши олинган мазкур саҳна асарида миллат келажаги билан боғлиқ долзарб мавзуга қўл урилган бўлиб, инсонларнинг ҳаёти, орзу-кечинмалари, оилавий шароитлари, юрт ободлиги йўлида босиб ўтган машшақатли йўллар реал воқеалар асосида саҳналаштирилган.

        Спектакль премьераси барчада катта таассурот қолдирди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати