Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган ўқув курси якунланди.
Бугун Кореяда малака ошириб келган Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамкасбларига мазкур ўқув курси тафсилотлари доирасида Корея миллий полиция агентлиги, Сеул полиция бошқармаси, Транспорт бошқармаси ва Транспорт полиция бошқармаларида ходимлар марказий бошқарув тизими бўйича тажриба алмашиб, ўтказилган ўқув амалиётлари ситуацион- симуляция марказида амалга оширилганлиги бўйича тақдимот қилиб бердилар. Кореяда марказий бошқарув хизмати (“112” тизими) фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига полиция ходимларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти борасидаги ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, полиция тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, соҳанинг ривожланиш даврлари, марказий бошқарув тизими, Корея миллий полиция агентлиги томонидан жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш жараёнлари бўйича ўрганганларини ҳамкасбларига улашдилар.
Тадбир сўнгида Кореяда ўтказилган тренинг машғулотлари бўйича олган халқаро сертификатлар эгаларига топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати