Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Махсус касбий тайёргарлик факультети “Миграция ва Фукароликни расмийлаштириш” йўналишлари бўйича таҳсил олаётган тингловчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан чамбарчас боғлаш мақсадида, Олмалиқ шаҳар ИИБ М ва ФРБ бошлиғи Одилбек Эшбоев ҳамда Махсус фанлар цикли катта ўқитувчиси, подполковник У.М. Отаев билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди.
Ушбу давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад тингловчиларнинг олган назарий билимларини амалиёт билан чамбарчас боғлаш ҳамда келгуси иш фаолиятларида дастуруламал бўлиб хизмат қилишидан иборат.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати