Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича малака ошириш ўқув курси ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун, “подполковник”, “майор” махсус унвонларини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курслари ҳамда сафдор ва сержант ходимларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлов бўйича навбатдаги ўқув курслари бошланди.
Институт раҳбарияти томонидан ўқув курсларининг дастлабки кунида тингловчилар билан эрталабки йўриқнома ўтказилди. Йўриқномада тингловчиларга ўқув жараёнидаги асосий вазифалари, бурч ва мажбуриятлари, Институт ҳудудида мавжуд тартиб-интизом, юриш-туриш, формали кийим-бош кийиш тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига доимий равишда риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди.
Шундан сўнг улар билан саф кўриги ўтказилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати