Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун 40 нафар ходимлар ва ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 160 нафар зиёд ходимлар “подполковник” махсус унвонини олиш йўналишида ҳамда “катта сержант” махсус унвонини бериш учун 12 нафар ходим ўқув тайёргарликдан ўтказилди.
Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик сохавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб борилди.
Ўқув курси якунида ўтказилган синов ва имтиҳонларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Тадбирда сўзга чиққан тингловчилар бугунги сертификат ва оладиган навбатдаги “подполковник” ва “катта сержант” махсус унвон катта масъулият юклашини таъкидлаб, ўқув курси давомида ўрганганлари хизмат фаолиятида самара беришини эътироф этдилар.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти
Матбуот хизмат