Сўнгги йилларда соҳада таълим сифатини ошириш, таълим жараёнида назария ва амалиётни уйғунлаштириш, инновацион тузилмаларни шакллантириш, тингловчиларнинг билим ва савиясини ошириш маqсадида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Махсус касбий тайёргарлик факультети ва ҳудудий ички ишлар органлари ўртасида самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилмоqда.
Вазирлик Малака ошириш институти Олмалиқ ўқув базасида Махсус касбий тайёргарлик факультети “Йўл-патруль фаолияти” мутахасислиги бўйича таҳсил олаётган тингловчилар билан Махсус фанлар цикли бошлиғи подполковник А.С.Вохидов ва майор Ш.М.Убайдуллев ҳамда Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, капитан У.Х.Исмаиловлар томонидан “Йўл ҳаракати қоидалари” мавзуси бўйича бинар усулида сменар машғулоти ўтказилди.
Машғулотда тингловчиларнинг йўл-патруль инспектори сифатида шакланишида амалий кўникмалар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати