<

Янгилик ҳақида батафсил

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
May 28, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

    Учрашувда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти полковник О.Т.Ахмедов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази директори О.А.Қосимовлар иштирок этишди.

   Мазкур меморандум келгусида одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, конференциялар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишга, шунингдек ушбу соҳадаги хизмат қилувчи ички ишлар органлари ходимларини қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати