Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун тренинг ўтказилмоқда.
Мазкур тренинг доирасида Корея миллий полиция агентлиги, Сеул полиция бошқармаси, Транспорт бошқармаси ва Транспорт полиция бошқармаларида ходимлар марказий бошқарув тизими бўйича тажриба алмашиб, ўқув амалиётлари ситуацион- симуляция маркази доирасида амалга оширилмоқда. У ерда ходимлар марказий бошқарув хизмати (“112” тизими) фаолияти ҳамда жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларни марказлашган тарзда қабул қилиш ва воқеа жойига полиция ходимларининг куч ва воситаларини чиқариш амалиёти билан яқиндан танишмоқдалар.
Шунингдек, марказий бошқарув тизими, парпорт тартиботи, хизмат олиб бориш жараёнлари ўрганилмоқда.
Тренинг машғулотлари давом этмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати