Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси бошлиғи, сиёсий фанлар доктори, профессор Хатамов Фарход Фахритдинович тажрибали, интилувчан, билимли ва истеъдодли ходимлардан саналади.
У яқинда МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро илмий-амалий танловнинг 2024 йил 25 май кунидаги буйруғига асосан “Ёш тадқиқотчи” номинацияси бўйича “Scientifik Akademy” илмий тадқиқот марказининг сертификати ва кўкрак нишони билан тақдирланди.
Институт жамоаси номидан Фарход Хатамовни ушбу эътироф билан табриклаймиз, муваффақиятлар давомий бўлишини тилаб қоламиз.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати