<

Янгилик ҳақида батафсил

“Коррупция – ички маънавий таҳдид”
May 28, 2024

      2024 йилнинг 27 май куни  Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси, подполковник Б.К.Мусурманов томонидан институт миқёсида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органларининг бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курси тингловчилари билан
“Коррупция – ички маънавий таҳдид” номли мавзуси бўйича очиқ маъруза машғулоти ўтказилди.

     Маърузачи машғулот давомида ушбу мавзуни тўла ёритиб, мазмун-моҳиятини тингловчиларга етказа олди. Жумладан, машғулот  “Савол-жавоб”, “Ақлий ҳужум” сингари замонавий методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Ушбу мавзу ҳозирда долзарблиги, аҳамияти тушунтирилиб, амалиёт билан боғлаган ҳолда кенг кўламли маълумотлар етказилди. Ўқув машғулоти давомида тингловчилар ўзиларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. 

    Мазкур очиқ маъруза машғулотда Институтнинг ўқув-услубий бўлим ходимлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашдилар.

         Иштирокчилар маъруза машғулот самарали бўлганлигини эътироф этдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати