<

Янгилик ҳақида батафсил

Тантанали тарзда кузатилди
May 27, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органлари тизимида кўп йиллар самарали фаолият кўрсатган ҳамкасбларимизни тантанали тарзда пенсияга кузатиш анъана тусига кирган.

    Навбатдаги тадбирда Юридик кафедра катта ўқитувчиси, подполковник Жаҳонгир Якубов институт раҳбарияти ва шахсий таркиби томонидан иззат-икром билан нафақага кузатилди.

    Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар Ж.Якубов ички ишлар органларида қилган самарали меҳнатлари ва ўтган давр мобайнида кўплаб иқтидорли, фидойи шогирдларни камолга етказганлигига тўхталиб ўтдилар ва келгусида фарзандлари, неваралари ҳамда шогирдларининг бахтини кўриб юришига тилак билдирдилар.

      Якунда Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов томонидан  Ж.Якубовга миллий тўн ва дўппи кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати