Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича малака ошириш ўқув курси ҳамда Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича “майор” махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курси ҳамда офицерлик лавозимига тайинлаш учун қайта тайёрлаш курси якунланиши муносабати билан навбатдаги ўқув курслари ўз ниҳоясига етди.
Ўқув машғулотлари инновацион педагогик технология, интерфаол метод ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўтказилди. Ностандарт, зиддиятли вазиятлар, муаммоли ҳолатларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари тингловчиларда шакллантирилди.
Бугун ушбу ўқув курсларининг якунига кўра имтиҳон ва синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати