Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Тиббиёт хизмати ходимлари тингловчиларининг саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, унда шахсий гигиенанинг аҳамияти, гигиенага амал қилиш, шахсий таркиб орасида эпидемик барқарорликни таъминлаш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи - фаровонлик асоси” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Ушбу профилактик тадбирда “подполковник” махсус унвонини олиш учун малака ошираётган тингловчилар, институт тиббиёт хизмати мутахассис-шифокорлари иштирок этишди.
Тадбирда ИИВ Марказий поликлиника бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сайёра Қиличова, олий тоифали шифокор-дермотолог Илҳом Саидов, олий тоифали шифокор-терапевт Умида Саидалиева, шифокор-эпидемиолог, лейтенант Гулноза Рахимовалар тингловчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда касалликларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бордилар.
Тадбир давомида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, юқумли касалликларини олдини олиш, айниқса теридаги вирусли инфекцияларига қарши курашиш бўйича тиббий профилактик тавсиялар берилди.
Шунингдек, бу каби тадбирлар институтнинг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базаси Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олишди.
Мафтуна УЗОҚОВА
ЎзДЖТУ талабаси,
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати амалиётчиси