Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича таҳсил олаётган тингловчилар учун Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими катта инспектори, лейтенант Жасурбек Талипов билан ҳамкорликда бинар ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти жараёнларида “йўл-патруль хизмати” йўналиши бўйича ўқитилаётган тингловчиларда соҳага тегишли сўнгги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича амалий ва назарий кўникмалари мустаҳкамланиб, уларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига жойлаштиришда ҳайдовчилар билан юзага келадиган ҳолатлар, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1284 , 1285129, 131,135, 136, 137, 183, 194, 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс билан йўл-патруль хизмати ходими ўртасидаги муаммоли вазиятлар бўйича амалий ва назарий билимлар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати