<

Янгилик ҳақида батафсил

Профилактика инспекторлари билан амалий машғулотлар ўтказилди
May 23, 2024

       Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 2023  йил  20  январь кунидаги “Ички  ишлар  органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш  бўйича  қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг 1 сентябрь кунидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл-патруль ва Патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича ўқитиш тизими жорий  этилган.

     Мазкур қарор талаблари асосида Ички ишлар Вазирлиги Малака ошириш институтида умумий ва махсус модуллар бўйича анъанавий шаклда узлуксиз ўқитишни ташкил этиш ва профилактика инспекторларининг хизмат жараёнида фуқаролар билан мулоқот жараёнида юзага келадиган муаммоли ситуацион вазиятлар бўйича амалий дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

      Профилактика инспекторларининг фуқаролар билан бўлган турли зиддиятли вазиятларда, мулоқат жараёнида, уларнинг муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва қонуний ечимини топишда институтнинг малакали профессор ўқитувчилар томонидан тушунтирилмоқда.

     Жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида малака ошираётган тингловчиларга амалий машғулотлар олиб борилди. Машғулотда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси: Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш  билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни билан ишлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 191-модда: Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан ходимлар ўзлари амалий кўрсатиб берилди ва машғулот жараёнлари юқори савияда Махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчилари, подполковниклар Т.Ғозибеков ва Ф.Ш.Хидировлар томонидан ўтказилди.

       Мазкур машғулот давомида модуль тингловчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати