<

Янгилик ҳақида батафсил

Халқаро давра суҳбатида иштирок этилди
May 23, 2024

     Шунингдек, давра суҳбатида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти раҳбарияти ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар ва Адлия вазирликлари, Тошкент шаҳридаги Инха универститети,  Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти раҳбарияти ва мутахассис ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

       Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Бекмуродов Адхам Шарипович ҳамда Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти президенти Ким Че Хван жаноблари кириш сўзи билан очиб бердилар.

     Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Унда Корея давлат хизматчиларини рақамлаштиришда сунъий интеллектнинг ўрни ва ундан фойдаланиш масалалари, сунъий интеллект технологиясининг ижобий ва салбий жиҳатлари, ушбу технологияларни ривожлантириш ва жорий этишнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

   Тадбир якунида томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни давом эттириш ва такомиллаштириш борасида келишиб олдилар.

 

ИИВ Малака ошириш институти Халқаро гуруҳи