<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида тренинг ўтказилмоқда
May 22, 2024

     Айни вақтда Корея Республикаси Марказий Полиция Академиясида Корея халқаро ҳамкорлик ташкилоти (KOICA)нинг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари учун тренинг ўтказилмоқда.

   Мазкур тренинг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан 2023 йил 12 декабрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Корея Республикаси Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Симуляциялашган ўқув марказини ташкил этиш бўйича салоҳиятни ошириш лойиҳаси тўғрисида”ги Музокаралар баёнига мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Корея миллий полиция тизимида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида илғор тажрибаларини ўрганишга қаратилган.

     Тренинг дастурига мувофиқ, Корея полициясининг ҳуқуқ тизими, Жиноят ва ҳодисалар бўйича тезкор ҳаракатланиш, Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлиги, Кореянинг фавқулодда вазиятлар ҳақида интеллектуал огоҳлантириш тизими ҳамда  Воқеа ҳодисалар бўйича Кореянинг маҳаллий полициясининг дастлабки чора-тадбирлари мавзуларида машғулотлар олиб борилади.

     Шунингдек, Сеул метрополитен полиция агентлиги, Йўл-патруль хизмати хавфсизлиги тезкор маркази  ҳамда Марказий Полиция Академиясига амалий ташрифлар амалга оширилади.

 

Мафтуна УЗОҚОВА

ЎзДЖТУ талабаси,

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати амалиётчиси