Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида Ички ишлар органлари Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг “Электр таъсирли ва газли қуроллар экспертиза” йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ўқув машғулотлари якунланди.
Ўқув машғулотлари давомида эксперт-криминалистлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш ҳамда мураккаб ва фавқулодда вазиятларда эксперт-криминалистик соҳаси йўналишларида тўғри қарор қабул қила оладиган, юқори даражада жисмоний ва жанговар, маънавий-ахлоқий ҳамда руҳий тайёргарликка эга, ўз фаолиятига, хусусан электр таъсирли ва газли қуроллар экспертизасини ўтказиш фаолият йўналишларида касбий билим, кўникма ва малакаларини замон талаблари асосида оширдилар.
Мазкур назарий ва амалий ўқув машғулотлар Вазирлик Эксперт-криминалистика бош маркази, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилиб, якуни бўйича синовларни муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати