<

Янгилик ҳақида батафсил

Осиё чемпионатлари совриндорлари
May 20, 2024

      Жорий йилнинг 11-18 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида спортнинг ”Мас-рестлинг” тури бўйича катталар ўртасида “Осиё чемпионати” бўлиб ўтди.

   Мазкур мусобақада Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Абдумаликов Хусанбой Литифжонович 105 кг вазн тоифасида иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади ва кумуш медалини қўлга киритди.

       15-20 май кунлари Фарғона шаҳрида спортнинг “Универсал жанг” тури бўйича  бўлиб ўтган “Осиё чемпионати“ да Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Ражабов Мироншох, Йўлдошев Аббосжон +95 кг вазн тоифасида кумуш медалга ва сафдор Бекмирзаев Жавлонбек Неъматжон ўғли 90 кг вазн тоифасида иштирок этиб,  бронза медалига сазовар бўлдилар.

     Жорий йилнинг 15-20 май кунлари Қозоғистон Республикаси Актау шаҳрида ўтказилган “Самбо” бўйича Осиё-Океания чемпионатида институтнинг Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Эргашев Хўжақул Исмоил ўғли 79 кг вазн тоифасида жанговар самбо спорт тури бўйича қатнашиб, бронза медалига эга чиқди.

    Шунингдек, мазкур чемпионатда одилона ҳакамлик қилганлиги учун Малака ошириш институти Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли бошлиғи, подполковник Тураев Муродхон Аюбхонович Қозоғистон самбо федерацияси томонидан “Самбо кураши ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

     Барча ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси сафида халқаро ва жаҳон миқиёсида  мусобақаларда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

ИИВ Малака ошириш  институти Матбуот хизмати