Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўкитувчиси, майор Г.С.Рўзиева томонидан “майор” махсус унвони олиш учун таҳсил олаётган 2-гуруҳ тингловчилари билан "Ислом динининг йўналишлари, мазхаблари тўғрисидаги билимларнинг Ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти" мавзусида очиқ семинар машғулоти ўтказилди.
Очиқ машғулот интерфаол усулида бошланиб, мавзу бӯйича тингловчилар бир-бирлари билан савол-жавоб, билимлар тортишувлари орқали жуда қизиқарли тарзда ўтди. Очиқ машғулот тингловчиларни билим олишга бўлган интилишни ва қизиқишларини оширди.
Замонавий янги педагогик технологиялардан фойдаланилган ҳолда ўтказилган очиқ машғулот давомида ўқитувчи соҳага оид билим ва кўникмаларидан самарали фойдаланди ҳамда мавзуни тўла ёритиб берди. Машғулотда тингловчилар ҳам фаол иштирок этди.
Мазкур очиқ семинар машғулотда Институтнинг Ўқув-услубий бўлим ходимлари ва профессор-ўқитувчилар қатнашдилар.
Иштирокчилар семинар машғулот самарали бўлганлигини эътироф этдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати