Давра суҳбатида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Ахборот технологиялари цикли бошлиғи, полковник Э.Э.Маърупов томонидан ўқувчиларга учувчисиз аппаратларнинг аҳамияти, уларнинг ишлатиш усуллари ҳамда кибержиноятлар тушунчалари, ахборот хуружларидан сақланиш ҳолатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар ва кибержиноятлар, ахборот хуружлари ва кибертаҳдидлардан ҳимояланиш, уларга қарши курашиш, ахборотни таҳлил қила билиши лозимлиги таъкидланди. Кибержиноятларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитлар, кибержиноятни амалга ошириш йўллари, киберхавфлар ва улардан ҳимояланиш тушунчалар берилиб, ўқувчиларнинг бу борадаги билим ва саводхонликлари оширилди.
Тадбир давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази