Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси профессори в.б., юридик фанлар доктори, доцент Аманов Аброржон Абдуллаевич ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий тадқиқот ишларидаги кўп йиллик меҳнати, илмий фаолияти ва жамоада самарали меҳнатини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан профессор унвони берилди. Шу муносабат билан институтнинг навбатдаги Маънавият ва маърифат дарсида институт бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Улуғбек Расулев томонидан Аманов Аброржон Абдуллаевичга профессорлик дипломи топширилди ва Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширишдаги келгуси ишларида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилади.
Институт матбуот хизмати