Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетида таҳсил олаётган тингловчилар билан ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди.
Машғулотнинг биринчи босқичда Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли ўқитувчилари томонидан тингловчиларга Ички ишлар вазирлигининг белгиланган буйруқ ва йўриқнома талаблари асосида ўқ-отар қуроллардан фойдаланиш ва қўллашда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш, тепки ҳалқасини майинликда босиш, қуролни ўқлаш, шунингдек, қисқа муддатларда нишонни ишғол қилиш тартиблари тўғрисида тушунтирилди.
Амалий машғулотлар тингловчиларда жанговар вазифаларни бажариш ва жиноятчиликка қарши курашишда ўқотар қуролдан моҳирона фойдаланиш учун зарур бўлган амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Машғулотнинг иккинчи босқичда ўқув-дала марказининг ўқ отиш майдончасида Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулоти ўтказилди. Машғулот якунлангач, натижалар масъул ходимлар томонидан баҳоланиб, яхши натижа кўрсата олмаганларга керакли йўриқномалар берилди.
ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати