<

Янгилик ҳақида батафсил

“Музейлар-мозийдан сўзлар”
May 18, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари учун навбатдаги “Музейлар-мозийдан сўзлар” мавзусида маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.  

     Машғулотда музейлар ҳар бир халқ илмий-маданий меросини ифода этувчи жонли тарихлиги, у халқнинг маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларини ўрганиш, уларни тарғиб этиш ва келгуси авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этишлиги, музейлар чинакам илмий, маънавий-маърифий ҳазина бўлиб, йилдан-йилга бойиб, қиймати ошиб боравериши тўғрисида маълумотлар берилди.

    Шунингдек, 18 май - “Халқаро музейлар куни” муносабати билан институт раҳбариятининг ташаббусига кўра бир гуруҳ тингловчиларнинг Тошкент шаҳридаги музейларга  ташрифи уюштирилди. Дарҳақиқат, музейлар - тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда халқлар маданиятини, қадриятларини тараннум этувчи маскан ва давлатларни бир-бирларига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади. Шу билан бирга халқнинг маънавий дунёсини бойитиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ҳам музейларнинг ўрни беқиёсдир.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот маркази